Нечаевнинг танасида жароҳатлар аниқланмаган — Бош прокуратура
Тошкентда вафот этган россиялик журналистнинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди.

Фото: Денис Корсаков
Ўзбекистон бош прокуратураси Тошкент шаҳридаги квартирасида жонсиз ҳолда топилган россиялик журналист Александр Нечаев қотиллик қурбони бўлганини истисно этди.
«36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати бўйича текшириш ўтказилмоқда.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан келиб чиққан.
А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган», дейилади хабарда.
Текшириш давом этаётгани қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Россиянинг «Бюллетень кинопрокатчика» журнали бош муҳаррири Александр Нечаевнинг жасади у вақтинча яшаётган Тошкентдаги квартирасидан топилганди. Танишларининг маълум қилишича, у бир неча кун алоқага чиқмай қўйган. У Ўзбекистон пойтахтига бир неча ой олдин кўчиб келган, апрел ойида Москвага қайтиб кетишни режалаштираётганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025