Ўзбекистон | 10:54 / 10.03.2023
9431
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аллергия қўзғатувчи ўсимлик ва дарахтлар рўйхати тузилди

Ўсимлик ва дарахтлар аллергенли ва аллергенсиз гуруҳларга ажратилган. Рўйхат Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан тузилган.

Фото: Kun.uz

Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази аллергенли ва аллергенсиз дарахт ва ўсимликлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилмоқда.

Марказ дарахт ва ўсимликларни 2 гуруҳга: экиш тавсия этиладиган ва тавсия этилмайдиганга ажратган.

Биринчи турга сирия атиргули, ҳинд настарини, дейсия, ялтироқ баргли лигуструм, зирк, испан дроки пираканта, қора маржон, шилви турлари, қорсимон мевали бута, европа форзицияси, оддий сирен, наъматак, оддий итбурун, магония, ғарб туяси, шарқ биотаси, тиканли қорақарағай, канада арғувони, читалпа, ипак акацияси, туранғил, скумпия, сумах, корнус, дўлана турлари, калиан, мовий терак, қизил терак каби 27 хил ўсимлик ва дарахтлар киритилган.

Экиш тавсия этилмайдиганларга эса 20та аллергенли дарахт ва ўсимлик номи кўрсатилган. Буларга сарв, чинор, қайин, қора қайин, шумтол, қандағоч, эман, қайрағоч, тол, қарағай, қора қарағай, ўрмон ёнғоғи, жўка, қора терак, шувоқ, зубтурум, отқулоқ, амброзия, шўрадошлар, бошоқдошлар киритилган.

Мавзуга оид