Бекзод Шукуров Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди
Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби тайинланди.
Бекзод Шукуров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.
У ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис вазифасида ишлаган.
Бундан олдин Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппарати тугатилиб, уни бошқариб келган Равил Абдуқодиров бош вазирга маслаҳатчи этиб тайинланганди.
Ижро аппарати ўрнига тузилган бош вазир котибиятига Абдурашид Жўрабоев раҳбар бўлди. У бунгача президент маслаҳатчисининг ўринбосари эди.
2018–2022 йилларда Вазирлар Маҳкамасида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис вазифасида ишлаган Бекзод Шукуров унгача «Жамият» газетаси бош муҳаррири, “Ўзбекистон овози” газетасида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган.
У 2011 йилда “Олтин қалам”, 2016 йилда эса “Эътироф” танловларида совриндор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Ариповнинг матбуот котиби сифатида ишлаб келган Бахтиёр Мадаминович Ҳасанов пенсияга чиқиши муносабати билан 11 февраль куни лавозимидан озод қилинганди.
Мавзуга оид
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
23:18 / 06.09.2024
Словакия бош вазирига ўқ узган ёзувчи ўзининг озод этилишини сўрамоқда
19:15 / 16.08.2024