Ўзбекистон | 21:37 / 14.03.2023
7828
1 дақиқада ўқилади

Нукусдаги тартибсизликлар бўйича янги иш судланувчиларига 17 март куни ҳукм ўқилади 

Бухоро вилояти суди 39 айбланувчига нисбатан ҳукмини эълон қилади. 

Фото: Олий суд ахборот хизмати

2023 йил 17 март куни Бухоро вилояти судида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни ўтказилган сўнгги маҳкамада прокуратура 37 нафар айбланувчини 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш, 2 нафарига озодликни чеклаш тарзидаги жазони тайинлашни сўраган эди. 

Давлат айбловчилари ўз нутқида барча судланувчилар айбли деган хулосага келинганини маълум қилди. Шунингдек, уларга нисбатан қўлланиши лозим бўлган жазо тури ва меъёри ҳақидаги фикрлари баён қилинди. 

Суд мажлисида 3 нафар адвокат ва 2 нафар ҳимоячининг музокара сўзи тингланиб, барча судланувчиларнинг ҳимоя ва охирги сўзлари эшитилди. 

Шундан сўнг, суд ҳукм чиқариш учун танаффус эълон қилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид