Самарқандда 2 та туннел ва 2 та кўприк қурилади
Самарқанд шаҳрида Абу Даби Тараққиёт жамғармаси иштирокида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш ишларига киришилди.
Ўзбекистон ва Абу Даби Тараққиёт жамғармаси ўртасида 2022-2026 йилларда лойиҳани амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан қарз битими имзоланган. Лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ҳамда тендер ҳужжатлари Worley Parsons Uzbekistan Engineering МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳани жадаллаштириш мақсадида иш ҳажмлари 4 та лотга ажратилди, халқаро тендер савдоларига қурилиш ишларини тайёр ҳолда топшириш шарти билан эълон берилиб, тендер савдолари ўтказилди ва пудрат компаниялари аниқланди.
Биринчи лотда Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача бўлган 2,3 километр қисмида ҳамда Гагарин кўчасининг Гулобод кўчасидан М-37 автомобиль йўлигача бўлган 9,2 километр қисмида қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Тендер натижалари бўйича 32,9 миллион долларлик бу вазифани New Tech Samarkand, Sinoindustrial Tashkent ҳамда Туркиянинг Tekar Teknik Arastirma Ticaret Limited Sirketi корхоналаридан иборат консорциум амалга оширади.
Иккинчи лотда Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасида (умумий узунлиги 750 метр) ҳамда Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида (умумий узунлиги 650 метр) туннел ҳамда Гагарин кўчасидаги темирйўл устида 78 метрлик, шу кўчанинг давомида Сиёб канали устида 165 метрлик кўприк қурилади.
Умумий қиймати 84,2 миллион доллар бўлган бу туннель ва кўприклар қурилиши Me’mor Utkir Chovka LLC ва Хитойнинг Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd корхоналари консорциуми томонидан бажарилади.
Ҳозирда объектларда коммуникация тизимларини кўчириш ишлари бошланган. Кўприк ва туннеллар босқичма-босқич қурилади ҳамда бу жараёнда йўлларда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати тўхтатилмайди, хавфсиз ҳаракатланиши чоралари кўрилади. Жорий йил якунига қадар Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидаги туннелнинг биринчи босқичини якунлаш кўзда тутилган.
Учинчи (31,6 миллион долларлик) ва тўртинчи (13,9 миллион долларлик) лот Самарқанд шаҳри сув иншоотлари билан боғлиқ бўлиб, унда Даҳбет ва Чўпонота сув иншоотлари ҳамда 6 та насос станцияларини реконструкция қилиш, Амир Темур ва Гагарин кўчаларида 13,9 километр янги ичимлик сув тармоқлари қуриш белгиланган. Мазкур объектлар Ўзбекистон томонидан MESMER-EAST LLC ва Туркиянинг GÜÇLÜ İNŞAAT корхонасидан иборат консорциум томонидан қурилади. Айни пайтда Амир Темур кўчасида 2,3 километр масофага сув тармоғи тортиш ишлари бошланган. Ушбу объектда илк бор хориждан келтирилган диаметри 500 миллиметр бўлган чўян қувурлардан фойдаланилмоқда. Сув ва бошқа коммуникация тармоқлари тортиб бўлинганидан сўнг ушбу кўчани реконструкция қилишга киришилади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
23:18 / 21.01.2025
Самарқандда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
08:04 / 21.01.2025
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
13:22 / 19.01.2025