Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий сектор иштирокида 26 та микро ГЭС барпо этилади — президент топшириғи
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
17 март куни ўтказилган йиғилишда қилинишича, сўнгги йилларда 15 та янги гидро электр станция ишга туширилгани, 12 таси модернизация қилингани натижасида қўшимча 260 Мегаваттли қувватлар яратилган. Бугунги кунда гидроэнергетика қувватлари 2,1 минг Мегаваттга етиб, йилига 6,5 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилмоқда.
Шу билан бирга, гидроэнергия қувватларини 1 минг Мегаваттга ошириш, хусусий сектор иштирокида 38 Мегаваттли 58 та микро ГЭС қуриш имконияти ҳисоб-китоб қилинган.
Йиғилишда шу борада амалга ошираётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди. Бу йил «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти томонидан камида 7 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.
Мутасаддиларга Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида аниқланган майдонларда 36 та ўрта ва йирик ГЭС лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хусусий сектор иштирокида 9 Мегаваттли 26 та микро ГЭС барпо этилади.

«Катта Андижон» каналида 23 Мегаваттли 3 та ҳамда Тўпаланг дарёсида 16 Мегаваттли битта ГЭС қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1,7 минг Мегаватт қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган.
Хусусан, қисқа вақтда ижтимоий соҳада 62 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 23 Мегаватт, аҳоли хонадонларида 20 Мегаватт қуёш панеллари ўрнатилгани қайд этилди.
Йиғилишда бу борадаги ишларни жадаллаштириш, «яшил энергия»ни ривожлантириш бўйича тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
18:50 / 29.04.2026
Қиймати 365 миллион доллар бўлган Юқори Пском ГЭС қурилади
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
09:58 / 03.11.2025
РФ Вуоксадаги ГЭС бўйича 1972 йилги Финландия билан тузилган шартномани тўхтатди
21:28 / 27.10.2025