Ўзбекистон | 10:08 / 18.03.2023
50420
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 20-22 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 20 мартда +15...+20 даража, 21-22 мартда +17...+22 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи 20 мартда +17...+22 даража, 21-22 мартда +20...+25 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21–22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 20 мартда кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража, 21–22 мартда кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 20 мартда эрталаб ва кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21–22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи 20 мартда +19...+24 даража, 21-22 мартда +21...+26 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 21–22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 19 мартда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 20 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи 20 мартда +5...+10 даража, 21–22 март кунларида +8...+13 даража бўлади.

Мавзуга оид