Жаҳон | 16:36 / 24.03.2023
10981
1 дақиқада ўқилади

Украина барча оғир яраланган ҳарбий асирларни Россияга топширди

Фото: Picture Alliance

Украина Россияга барча оғир ярадор асирларни топширди, уларнинг аҳволи олиб бориш имконини берди, дея хабар қилди ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб. Москва бу маълумотга изоҳ бермади.

«Украина инсонпарварлик ҳаракатини амалга оширди ва кенг кўламли босқин бошидан асирга олинган, аҳволи олиб бориш имконини берган барча оғир яраланган оккупантларни Россияга топширди», деб хабар қилди Украина томони. Қайд этилишича, бу алмашинув эмас, балки репатриация - халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳеч қандай шартларсиз қайтариш. 

«Шу билан бирга, тажовузкор давлат, мунтазам равишда халқаро меъёрларга эътибор бермай, минглаб Украина фуқароларини, жумладан, оғир касал ва яраланганларни ҳамон гаровда ушлаб турибди. Бу тоифадаги барча фуқаролар, халқаро ҳуманитар қонунларга кўра, Украинага ҳеч қандай шартларсиз қайтарилиши керак», - дейилади мувофиқлаштирувчи штаб баёнотида. 

Мавзуга оид