Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан 27 март куни ўтган телефон орқали мулоқотида олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлили батафсил кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Миср етакчилари суҳбатни муборак Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирини қутлашдан бошлаб, дўст халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Икки мамлакат етакчи компанияларининг энергетика, тоғ-кон, чарм ва заргарлик тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация соҳалари каби йўналишларда аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун фаол мулоқотларни давом эттириш ва қулай шароитларни шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.
Шу мақсадда икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
18:42 / 16.07.2026
Президент маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
18:31 / 16.07.2026
Президент ижтимоий ёрдам сўраётган одамларнинг аризаси асоссиз рад этилаётганини танқид қилди
18:19 / 16.07.2026
Ҳар бир ҳокимга биттадан маҳаллани ободонлаштириш вазифаси юклатилди
18:10 / 16.07.2026