Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маданияти ва туристик салоҳиятини тарғиб қилиш учун 100 млрд сўм ажратилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм салоҳиятини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилиш давомида мамлакатда ҳозирги туризм мавсуми қисқалиги, уни узайтириш бўйича салоҳият жуда катта экани таъкидланди.
Тошкент, Жиззах вилоятларида қишки мавсумда – тоққа чиқиш, чанғи учиш майдонларини, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёзги мавсумда – чўмилиш масканларини ташкил этиб, туристик мавсумга яна икки ой қўшиш мумкин.
Шу муносабат билан тегишли вазирликлар ва мутасаддиларга фестивал ва маданият тадбирларини кўпайтириш, қишки, экологик туризмни ривожлантириш, қўриқхона, табиат боғлари ва табиат ёдгорликлари имкониятидан фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.
Ички туризм бўйича муаллимлар ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида дастурни тасдиқлаб, уларнинг республика бўйлаб саёҳати ва дам олишларини ташкил қилишни бошлаш топширилди.
Бу йил мамлакатнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилди.
“Ўзбекистон ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиб, туризм брендини янгилаш, хорижий телеканалларда “Ўзбекистон ташриф қоғози”ни эфирга узатиш, АҚШ, Хитой, Араб давлатлари, Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларнинг йирик шаҳарлари гавжум кўчаларидаги экранларда “Ўзбекистон туризм бренди” ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш, миллиардлик обуначилари бор интернет платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш топширилди.
Мавзуга оид
18:42 / 16.07.2026
Президент маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
18:31 / 16.07.2026
Президент ижтимоий ёрдам сўраётган одамларнинг аризаси асоссиз рад этилаётганини танқид қилди
18:19 / 16.07.2026
Ҳар бир ҳокимга биттадан маҳаллани ободонлаштириш вазифаси юклатилди
18:10 / 16.07.2026