Тошкентда “AgroInsurance 2023” II халқаро конференцияси бўлиб ўтди
25 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “AgroInsurance 2023” II халқаро конференциясида иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон агробизнесига таъсири муҳокама қилинди.
Табиий офатлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига катта зарар етказишда давом этмоқда. Узоқ муддатли қурғоқчилик, совуқ об-ҳаво шароити, зараркунандаларнинг ҳужуми маҳаллий фермерлар учун ҳалокатли ҳосил йўқотишларига олиб келади. Бу эса мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз салбий таъсирини кўрсатади.
"Semurg Insurance" суғурта компанияси ва Пахта-тўқимачилик кластерлари ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида “AgroInsurance 2023” конференцияси ташкил қилинди. Конференциядан кўзланган асосий мақсад иқлимнинг ҳалокатли ўзгариши шароитида маҳаллий агробизнесни ривожлантириш йўлларини белгилаб олишдан иборат бўлди. Зеро, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари ичида айнан қишлоқ хўжалиги экстремал об-ҳаво шароити ва табиий офатлар туфайли энг катта хавф-хатарга дучор бўлмоқда.
Сўзга чиққан соҳа вакиллари ва олимлар зараркунандаларга қарши курашиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ҳосил суғоришни инновацион усуллари ҳақида ўз тажрибаларини бўлишишди.
"Semurg Insurance" суғурта компанияси вакиллари ҳосилни суғурталаш фермерларга тўғридан тўғри пул компенсациясини олиш имконини бериши, бу эса ҳосил нобуд бўлган ҳолатларда агробизнесни бир маромда ушлаб қолиш ёки тиклашга ёрдам бериши, халқаро ташкилотлар вакиллари эса, халқаро жамғармалардан суғурта учун субсидиялар олиш имкониятлари ҳақида сўз юритдилар.
Шунингдек, компания мутахассислари қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун молиялаштириш манбаларидан фойдаланишда бўлажак ҳосилни гаров сифатида тақдим этиш ва уни суғурталаш бўйича кенг қўлланаётган хорижий амалиётнинг жорий этилиши ўзбек фермерлари учун қандай қулайликлар яратиши ҳақида маълумот беришди.
"Semurg Insurance" компанияси вакиллари бундай дастур нафақат мавсумий ишларни бажариш учун, балки экин майдонлари ва жиҳозларини кўпайтириш учун ҳам молиялаштириш манбаси бўлиб хизмат қилади. Шунга қарамай, талаб қилинадиган ягона гаров - бу суғурталанган бўлғуси ҳосил эканлигини тушунтиришди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, шунингдек,Biz Network, энг йирик халқаро қайта суғурталаш компаниялари "Swiss Re", "Europa Re" кўмагида ўтказилган “AgroInsurance 2023” иккинчи халқаро конференцияси — мамлакатимизда агросуғурта соҳасини комплекс ривожлантириш учун қўйилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
"Semurg Insurance" компанияси халқаро ҳамкорлар ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида бундан буён ҳам юртимиз қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган ишончли агросуғурта дастурларини ривожлантиришга тайёр.
Алоқа учун:
Телефон: 1251
Сайт: http://bit.ly/3zbCjf5
Telegram: http://bit.ly/42KMyEQ
Реклама