Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари ишдан кетди. У бу лавозимда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганди
Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳром Қурбонов лавозимини тарк этди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Сирож Бозор ўғли Бекчанов Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
С.Бекчанов муқаддам Хонқа тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган, сўнгги вақтларда Баҳром Қурбоновнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
2017-2020 йилларда «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжинеринг компаниясида ишлаган, жумладан бош директор биринчи ўринбосари бўлган Баҳром Қурбонов 2020 йил мартида Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
2020 йил декабрида Қурбонов билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақда Давлат харидлари порталидаги маълумотларга таяниб хабар берган Davletovuz каналига кўра, ҳоким ўринбосарининг укаси Улуғбек Қурбоновга тегишли компания 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютган, бунда Баҳром Қурбонов тендер комиссияси раиси бўлган.
Кейинроқ, 2021 йил январида Аксилкоррупция агентлиги бу ҳолат бўйича прокуратурага сўров киритилганини хабар қилганди. Аммо кейин бу иш натижаси бўйича маълумот берилмаганди.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
12:08 / 27.09.2024
Хоразмда МЧЖ масъул шахслари ижтимоий соҳа объектларига бериладиган кўмир учун ажратилган пулларни ўзлаштирди
16:06 / 08.08.2024
Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
08:26 / 10.07.2024