Жаҳон | 15:17 / 05.04.2023
7094
3 дақиқада ўқилади

Fox News: Трамп 34 та айблов бўйича 136 йилга қамалиши мумкин

Трампни 34 та айблов бўйича 136 йил қамоқ жазоси кутмоқда, аммо ҳақиқий муддат анча кам бўлиши мумкин, деб ёзади Fox News. 

Фото: Reuters

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Trump Organization’нинг биринчи даражали молиявий ҳисоботларини сохталаштиришда 34 та айблов бўйича 136 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда 4 апрел, сешанба куни Fox News телеканали маълум қилди. Шу билан бирга, агар Оқ уйнинг собиқ раҳбари айбловларнинг бир қисми ёки барчаси бўйича айбдор деб топилса, ҳақиқий муддат анча паст бўлиши мумкин, дея таъкидлади журналистлар.

Бизнес ёзувларини қалбакилаштириш Нью-Йорк шаҳрида қонунбузарлик ҳисобланади, аммо жиноятчи буни «бошқа жиноят содир этиш ёки уни яширишга ёрдам бериш» учун қилган бўлса, бу максимал тўрт йиллик қамоқ жазоси бўлиши мумкин. 

Нью-Йорк округи прокурори Элвин Брэгга кўра, сайловда номзодни ноқонуний йўллар билан илгари суриш жинояти ҳам кун тартибига чиқиши мумкин. Бундан ташқари, солиқ органларига бир қанча ёлғон баёнотлар бериш режалаштирилган. Ниҳоят, федерал сайлов қонунчилигининг бошқа қонунбузилишларига ҳам йўл қўйилган бўлиши мумкин, деди у. 

«130 минг долларлик асл махфий тўловни яшириш учун Нью-Йоркдаги бизнес ёзувларига жами 34 та нотўғри ёзув киритилган», — дея қўшимча қилди Брэгг.

Нью-Йоркдаги Манҳэттен суди 4 апрел куни АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга айблов эълон қилди. Суд мажлисида Трамп айбини тан олишдан бош тортди. 

Бу АҚШ тарихида биринчи марта собиқ давлат раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилишидир. АҚШ собиқ президенти расман ҳибсга олинган ҳолда судда икки соатча вақт ўтказди, шундан сўнг у суд биносини тарк этди. 

Терговчиларга кўра, 2015 йил августидан 2017 йил декабригача Трамп «бошқалар билан биргаликда 2016 йилги президентлик сайловларига таъсир қилиш схемасини, эълон қилинишига йўл қўймаслик ва сайлов истиқболлари учун имтиёзлар олиш мақсадида ўзи ҳақидаги салбий маълумотларни аниқлаш ва «сотиб олиш» йўли билан ташкил қилган». Шу билан бирга, Трамп «бизнес ҳужжатларига ўнлаб ёлғон ёзувлар киритиш» орқали бу ҳаракатларини яширишга уринган.

Трампга қарши айбловларнинг марказий эпизодларидан бири - актриса Сторми Дэниэлснинг иши. Айблов хулосасига кўра, президентлик сайловларидан бироз олдин Дэниэлсга Доналд Трамп билан яқин муносабатларини ошкор қилмаслиги учун 130 минг доллар тўланган. 

Мавзуга оид