Макрон Хитойга ташриф буюрди
Франция президенти Эммануэл Макрон 5 апрель куни Пекинга етиб келди.
Франция раҳбари Хитойни Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлашдан қайтаришга умид қилмоқда, деб хабар берди уч кунлик сафар олдидан журналистларга Франция раҳбари идораси вакили.
Манбанинг сўзларига кўра, Макрон Хитой раҳбари Си Жинпинг билан музокаралар чоғида Вашингтон томонидан тез-тез эшитиладиган тўғридан тўғри қарама-қаршилик оҳангидан фарқ қиладиган «бошқа йўл»ни таклиф қилмоқчи.
Агентлик маълумотларига кўра, ташриф чоғида Хитойнинг Европа билан савдо алоқалари мувозанатини тиклаш, шунингдек, Франциянинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Ташриф арафасида Макрон АҚШ президенти Жо Байден билан телефон суҳбатида Хитойга бўлажак сафари ва Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди, дея хабар берди Оқ уй.
Икки етакчи Пекиндан урушга ечим излашни тезлаштиришга ёрдам беришини исташини маълум қилди, дея таъкидлаб ўтди франциялик дипломатик манба.
Суҳбат чоғида «Украинадаги урушни эрта тугатиш ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш учун хитойларни жалб қилиш бўйича Франция ва АҚШнинг умумий иродаси» намоён бўлди, деди манба.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
12:44 / 11.10.2024
Зеленский Парижда Макрон билан Украинанинг «ғалаба режаси»ни муҳокама қилди
11:20 / 07.09.2024
Шолц ва Макрон Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди
08:27 / 30.08.2024