Ўзбекистон | 11:25 / 06.04.2023
6261
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда шубҳали тўлов операциялари мезонлари рўйхати кенгайтирилди

Фото: Shutterstock

МБ бошқаруви ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг “Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қўшма қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, тўлов тизими операторининг, электрон пуллар тизими операторининг ёки тўлов ташкилотининг ички назорат масъул ходими сифатида фақат ижро этувчи (ижроия) орган аъзоси ёки раҳбарнинг ўринбосари тайинланиши мумкин.

Шунингдек, шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари рўйхатига қуйидагилар киритилмоқда:

1 та аккаунт ёки электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;

1 та аккаунтдан (электрон ҳамёндан) мобил илова орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасига ёки хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасидан ёки хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши.

Мавзуга оид