Жаҳон | 11:06 / 07.04.2023
5432
1 дақиқада ўқилади

Британия Мудофаа вазирлиги: 10 000 украиналик ҳарбий тайёргарликдан ўтказилди

Британия Қуролли кучлари 10 минг украиналик аскарни тайёргарликдан ўтказди, деб хабар бермоқда Бирлашган Қироллик Мудофаа вазирлиги. 

Фото: LOUIS WOOD/PA WIRE VIA ZUMA PRESS

Бу йил Британия армияси Украина Қуролли кучларининг 20 минг ҳарбий хизматчисини тайёрлаш ниятида.

Аввалроқ Британия Мудофаа вазирлиги Россиянинг «Восток» бирлашган гуруҳининг Украинадаги қўмондони, генерал-полковник Рустам Муродов ўз лавозимидан четлатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Британия разведкасига кўра, сўнгги ойларда Муродов гуруҳи ўта оғир йўқотишларга учраган ва Донецк вилоятидаги Вуҳледарни бир неча марта нотўғри режалаштирилган ҳужумлар чоғида қўлга кирита олмаган. 

Операциялар россиялик экспертларнинг кенг доираси, шунингдек, Муродов гуруҳи аъзолари томонидан кескин танқидга учради, дейилади хабарда. 

Муродов 2022 йил февраль ойида кенг кўламли босқин пайтида Киевга шимоли-ғарбдан бостириб киришга муваффақиятсиз уринишдан сўнг «Восток» бирлашган гуруҳи қўмондонлигини ўз қўлига олган. 

Мавзуга оид