Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда икки вилоят 9 май кунига белгиланган парадни бекор қилди
Курск вилояти расмийлари 9 май куни параднинг бекор қилинишини хавфсизлик чораси билан изоҳлади. Белгород вилоятида параднинг бекор қилинишига катта миқдордаги ҳарбий техника билан «душманни қўзғатишни» истамаслик сабаб бўлган.
Курскда хавфсизлик нуқтайи назаридан 9 май кунидаги ҳарбий парад бекор қилинди, деб хабар берди Курск вилояти губернатори Роман Старовойт. У бу ўтган ҳафтада терроризмга қарши курашни кучайтиришга қарор қилган минтақавий штабнинг позицияси билан боғлиқлигини айтди. «Ушбу қарорни инобатга олган ҳолда, биз 9 май куни ҳарбий парад ўтказмасликка қарор қилдик», деди Старовойт 10 апрель, душанба куни бўлиб ўтган ҳафталик йиғилишда.
Губернатор кейинроқ «Ўлмас полк» акциялари қайси форматда ва айнан қаерда ўтказилиши ҳақида маълумот тақдим этишга ваъда берди.
Ўтган ҳафтада Белгород вилоятида 9 май кунги парад бекор қилинди. Губернатор Вячеслав Гладков буни «душманни қўзғатишни» истамаслиги билан изоҳлади. «Белгород марказида катта миқдорда техника ва ҳарбий хизматчилар тўпланса, бу душманни қўшимча ҳаракатларга қўзғатиши мумкин, шунинг учун парад ўтказилмайди», деди у.
Россиянинг Украинага қарши уруши фонида Украина билан чегарадош Курск, Белгород ва Брянск вилоятлари ҳудудлари тез-тез ўққа тутилмоқда. Яқинда, 1 апрель куни Курск вилоятининг Дроновка қишлоғидаги маданият уйи томига дрондан портловчи қурилма улоқтирилди. Эртаси куни Курск вилоятининг Суджанский туманида, Николаево-Дарино қишлоғида миномёт ҳужуми натижасида етти киши яраланди. 5 апрель куни навбатдаги ўқ узилиши натижасида бир қанча қишлоқлар электр таъминотисиз қолган эди.
Москвада 9 май кунги парад режага мувофиқ бўлиб ўтади, бироқ унда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025