Украина президенти Володимир Зеленский 2022 йилги Россия босқини 2014 йили Қримни эгаллашдан бошланган тажовузкорликнинг давоми эканини таъкидлаб келади. Унинг сўзларига кўра, яриморолни озод қилиш «Россиянинг қачонлардир ўзи маҳв этишни орзу қилган украинлар ва Европа, Осиёнинг барча халқлари ҳаётини синдиришга бўлган ҳар қандай уринишларига тарихий нуқта қўяди».

Аввалроқ Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов журналистларга Россия томонидан аннексия қилинган Қрим автоном республикаси «куч ва дипломатия» ёрдамида қайтарилишини айтган эди. Украина қуролли кучлари 2023 йилнинг ёзида Қримни озод этиш операциясини бошлайди. Бундай тахминни Американинг айрим юқори мартабали ҳарбийлари ҳам маъқуллаган.

2022 йил февралидан бошлаб Украина ҳарбийлари яриморолдаги Россия ҳарбий объектларига мунтазам зарба бериб келмоқда. Октябр ойи бошларида яриморолни Россия билан боғловчи ва аннексия рамзига айланган Қрим кўпригида ҳам портлаш рўй берди. 

2022 йил охиридан бошлаб Қримда хандақлар қазилиб, истеҳком линиялари қуришга киришилди: руслар Украина қўшинлари ҳужумини қайтаришга тайёргарлик кўра бошлади.

Украина Қримни қандай озод қилмоқчи?

Назарий жиҳатдан — ҳарбий ва дипломатик йўллар билан.

Тушунарли сабабларга кўра, Украина сиёсатчилари ва ҳарбийлари бўлажак операция деталларини