Ўзбекистон | 15:27 / 11.04.2023
14812
3 дақиқада ўқилади

“Бу ғалаба билан фахрланаман” — Саида Мирзиёева зўравонликка қарши қонун имзоланганини маълум қилди

Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик расман жиноят деб эълон қилинди. Хотин-қизларни таъқиб қилиш ва уларга шилқимлик қилиш учун жавобгарлик белгиланди. Жинсий зўравонлик қилган шахслар муддатидан илгари жазодан шартли озод қилинмайдиган бўлди. Шунингдек, педофиллар реестри ҳам юритилади. Аёлни аборт қилишга мажбурлаганлик учун жазо оғирлаштирилди.

Саида Мирзиёева

Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева маълум қилди.

Мирзиёева бу муҳим қонуннинг қабул қилингани билан фаолларни табриклаган.

“Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.

Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа – барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик – жиноят. Зўравонлик – бизнинг маданиятимиз эмас!” – дея ёзди у Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, бу қонун устида бир гуруҳ расмийлар ва жамоатчилик фаоллари иш олиб борди.

Ҳужжатдаги асосий янгиликлардан бири – жинсий зўравонлик содир этган шахслар муддатидан илгари жазодан шартли озод қилинмайди, уларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилмайди. Бундай жиноятлар учун жазо ҳам оғирлаштириляпти.

Бундан ташқари, ниҳоят Ўзбекистонда ҳам педофилларнинг реестри юритиладиган бўлди. Бу реестрга болаларни зўрлаган шахслар киритилади ва уларга таълим соҳасида ишлаш тақиқланади. Улар нафақат таълимда ишлай олмайди, умуман болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши ман этилади.

Яна бир муҳим янгилик: жинсий жиноятларга ҳуқуқий баҳо беришда, зўрланган шахс неча ёшда эканини зўравон билганми ёки йўқ деган лазейкали қоида чиқариб ташланяпти. Яъни айбдор жабрланувчи неча ёшда эканини билмаган бўлса ҳам, бу унга енгил жазо бериш учун сабаб бўла олмайди.

Шунингдек, бу қонун билан оиладаги зўравонлик жиноят деб эълон қилиняпти. Қолаверса, хотин-қизларни таъқиб қилиш ва уларга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар қилганлик учун биринчи марта жавобгарлик белгиланяпти.

Янги қонунда аёлни аборт қилишга мажбурлаш, номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, жинсий алоқага мажбурлаш, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, порнография тайёрлаш ва тарқатиш каби жиноятлар учун жазоларни оғирлаштириш ҳам кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда