Жамият | 17:02 / 15.04.2023
11971
2 дақиқада ўқилади

64-Халқаро математика олимпиадасига борадиган Ўзбекистон жамоасининг таркиби маълум бўлди

Бу йил халқаро математика олимпиадаси 2-13 июл кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида ўтказилади. Унда 6 нафар ўзбекистонлик ўқувчи иштирок этади.

Фото: Fotolia

64-Халқаро математика олимпиадаси (ИМО-2023) 2-13 июл кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Терма жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олган:

Рахматов Анварбек Зуфаржонович — Бухоро вилояти Қоракўл тумани ПТМА ИМ 11-синф ўқувчиси;

Ахтамов Озодбек Тўлқинович — Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани, Ал-Хоразмий мактаби 9-синф ўқувчиси;

Саъдуллоев Анварбек Ойбек ўғли — Бухоро вилояти Пешку тумани 18-мактаб 11-синф ўқувчиси;

Халилов Сухроб Умарович — Навоий вилояти Навоий шаҳар 1-сон ПТМА ИМ 11-синф ўқувчиси;

Мақсудов Беҳзод Алишер ўғли — Хоразм вилояти Урганч шаҳар 6-ИМИ 11-синф ўқувчиси;

Ғаффоров Расулбек Ҳамза ўғли — Тошкент шаҳар Яккасарой тумани  144-мактаб 8-синф ўқувчиси;

Маълумот учун, президентнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, халқаро олимпиадада совриндор бўлганларга олтин медал учун БҲМнинг 500 баравари (162 млн), кумуш медал учун БҲМнинг 300 баравари (97,2 млн) ва бронза медал учун БҲМнинг 200 (64,8 млн) бараварида пул мукофоти берилади. Шунингдек, улар давлат олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 63-Халқаро математика олимпиадаси Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июл кунлари ўтказилганди. Унда Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритганди.

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид