Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент—Хива—Тошкент йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.
20, 22 апрел кунлари 156-сонли Тошкент—Хива йўналиши:
Тошкент 15:39 — Хива 6:58
21, 23 апрел кунлари 155-сонли Хива—Тошкент йўналиши:
Хива 8:28 — Тошкент 00:30
Шунингдек, 21 апрел кунидан 24 апрел кунигача 767/768-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.
Ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши:
Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19
768-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши:
Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
20:38 / 20.03.2026
Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
07:20 / 20.03.2026
Kun.uz юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди!
19:50 / 19.03.2026