Столтенберг Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди.
Ташриф ҳақидаги маълумотни альянс вакили dpa’га тасдиқлади. Унинг тафсилотлари ҳали эълон қилинмаган.
Шимолий Атлантика альянси Украинага ёрдамни оширади, деди унинг бош котиби Йенс Столтенберг 4 апрел куни Брюсселда Украина-НАТО комиссияси йиғилишидан сўнг.
Унда альянс аъзолари ва ҳамкорлари Украинага нафақат ҳарбий, балки иқтисодий ва молиявий ёрдамни қандай кучайтиришни муҳокама қилди. Умуман олганда, улар аллақачон Киевга 150 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишган, шундан 65 миллиарди ҳарбий ёрдамдир, дея эслатди Столтенберг.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина-НАТО комиссияси форматидаги учрашув деярли 6 йил ичида биринчи марта ўтказилганидан мамнуният билдирди. «Кўряпманки, биз нафақат уни блокдан чиқаришга муваффақ бўлдик, балки Вилнюсдаги саммит чоғида Украина президенти иштирокида бундай учрашувни ўтказиш истаги ҳам катта», — деди у учрашувдан кейинги брифингда. Украина ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, бу нафақат муҳокама, балки иттифоқчилар ва Киев учун муҳим қарорлар қабул қилиш механизмидир.
Кўп йиллик ёрдам пакетини ишлаб чиқиш НАТОнинг «мамлакат Евроатлантика оиласига, иттифоқимизга яқинлашишини кафолатлаш» учун Украинага узоқ муддатли садоқатини кўрсатиб бериши керак, деди унинг бош котиби. Ушбу дастур ташқи тажовуз олдини олиш ва Украина мудофаасини таъминлаши, шунингдек, Украина Қуролли кучлари ва НАТО мамлакатлари армиялари ўзаро таъсирини таъминлаши ва Украинанинг альянс доктринасига, жиҳозлари ва стандартларига ўтишига ёрдам бериши керак.
Мавзуга оид
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:40 / 30.10.2024
FT: РФ ва Киев энергообъектларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда
10:50 / 26.10.2024