Маълум қилинишича, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

Бектемир тумани:

«Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;

Мирзо Улуғбек тумани:

«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача;

Миробод тумани:

«Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача;

Олмазор тумани:

«Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси - КҲАЙ– Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон - Сағбон кўчалари кесишмасигача.

«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;

Шайхонтоҳур тумани:

«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;

«Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳкўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;

«Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари кесишмасигача;

Чилонзор тумани:

«Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Ал Хоразмий – Катта қаъни кесишмасигача;

«Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк – Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;