Ўзбекистон | 15:48 / 08.07.2022
12092
3 дақиқада ўқилади

Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан пойтахтнинг бир қатор кўчалари ёпилиши маълум қилинди

Хабар берилишича, транспорт воситалари ҳаракати тўхтатиладиган кўчалар 9 июль куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар ёпиқ бўлади.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳокимлиги Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 9 июль куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилишини маълум қилди. Хабарга кўра, қуйидаги кўчалар 7 соат давомида ёпиқ бўлади:

Олмазор тумани:

  • «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.
  • Чилонзор тумани:
  •  «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;
  • «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;

Шайхонтоҳур тумани:

  • «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;
  • «Шайх Зайниддин» масжиди одидаги Кўкча дарвоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.

Юнусобод тумани:

  • «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;
  • «Мирза Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳкўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.
  • Яккасарой тумани:
  • «Усмон бин Мазъун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

Яшнобод тумани:

  • «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шароит тақазо этганда пойтахтдаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинган тақвимга кўра, Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:20да ўқилади. Байрам кунлари пойтахтда шаҳар автобуслари тасдиқланган жадваллар асосида, Тошкент метрополитени эса тонгги соат 04:00 дан кечки 00:00 га қадар фаолият юритади. Бундан ташқари, фуқароларнинг масжидларга келиб кетиши учун махсус автобуслар ташкил этилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид