Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 30 март соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг бир қатор кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудлар транспортлар ҳаракати учун ёпилади:

Мирзо Улуғбек тумани

«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли—Султония кўчасигача.

Бектемир тумани

«Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани

«Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ—Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон—Сағбон кўчалари чорраҳасигача;

«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси — Қорасарой-Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой — Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача;

«Дўстжонбой» масжиди олдидаги Сағбон — Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли-Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани

«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;

«Хўжа Алламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор — Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон — Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;

«Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани

«Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача;

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача;

«Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.