Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтдаги 116 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилиши сабаб қатор кўчалар ёпилишини эълон қилди.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 28 июнь соат 00:00 дан 7:30 гача қуйидаги кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
Мирзо Улуғбек тумани:
- “Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.
Бектемир тумани:
- “Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси – Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
- “Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
- “Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
- “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
- “Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
- “Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
- “Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал-Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
- “Катта Қозиробод” масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача.
- “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
- “Novza” масжиди олдидаги Бунёдкор – Муқумий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.






