Ўзбекистон | 16:07 / 30.04.2023
11485
2 дақиқада ўқилади

Репортаж: Пойтахтдаги референдум участкаларида овоз бериш давом этмоқда

Тошкент шаҳридаги референдум участкаларида фуқароларнинг янги таҳрирдаги Конституция учун овоз бериш жараёни давом этяпти. Kun.uz мухбири жараённи кузатиш мақсадида Чилонзор туманидаги 3 та референдум участкасида бўлди.

Дастлаб 128-мактабда ташкил этилган 279-референдум участкасида бўлдик. Маълумотларга кўра, бу ерда 2 422 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган.

Референдум эрталаб соат 8:00да Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси билан бошланди. Мадҳия тугаши билан референдум участкамизга кузатувчи сифатида Озарбойжон Республикаси Миллий демократик партияси аъзолари келишди ҳамда ижобий баҳо бериб кетишди. Фуқароларнинг кайфияти аъло, сиёсий тадбирда фаол қатнашишмоқда. Ҳаттоки, жараён бошланмасидан олдин, соат 7:55да ҳам келиб, навбатга туриб олишди”, – деди 279-референдум участкаси раиси Дилноза Ибрагимова.

Шундан сўнг тумандаги педагогика коллежида ташкил этилган 281-референдум участкасида бўлдик. Куннинг ярмига борган бўлса-да, ҳудуддаги овоз берувчилар қадами узилмаган. Референдум участкаси раисига кўра, бу ерда 1 574 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган. Ҳозирда фуқароларнинг келиши давом этмоқда.

Жараённи кузатишдаги сўнгги манзилимиз Тошкент автомобил ва йўллар техникумидаги 280-референдум участкаси бўлди. Қайд этилишича, бу участкага Камолон маҳалласидаги 2 359 нафар фуқаро овоз бериш учун бириктирилган. Участка раисига кўра, куннинг ярмига бормасдан овоз берувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланиш учун ташриф буюрган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти