“Чегара билмас мухбирлар” халқаро нодавлат ташкилоти 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида ҳар йиллик анъанавий матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. 2022 йил якунлари бўйича тузилган рейтингда Ўзбекистон 4 поғонага пасайиб, 180 давлат орасида 137-ўринни эгаллаган.
Халқаро кузатувчилар 2022 йил бўйича Ўзбекистондаги ОАВ эркинлиги ҳолатини 100 баллдан 45,73 баллга баҳолаган.
Индексда Ўзбекистоннинг ўрни сиёсий индикатор бўйича 3 поғонага, иқтисодий ва ижтимоий индикаторлар бўйича эса 9 поғонага ёмонлашган. Мамлакатнинг умумий рейтингдаги ўрни 4 поғонадан ҳам кўпроққа пасайиб кетмаслигини ҳуқуқий индикатордаги 16 поғонага ўсиш таъминлаган.

“2016 йилда президент Ислом Каримовнинг ўлимидан кейин оммавий ахборот воситалари учун вазият бирозгина яхшиланган, давлат ҳокимиятини танқид қилиш қийинлигича қолмоқда”, – дейилади ҳисоботда.
“Чегара билмас мухбирлар” Ўзбекистондаги вазиятни тасвирлар экан, давлат ОАВ ва ҳукумат билан алоқаларга эга бир неча блогерларни “сезиларли даражада назорат қилиши”, мухолифат эса тақиқда эканини қайд этган.
“Расмийлар ОАВга оид репрессив қонунларга барҳам берувчи ислоҳотларни ҳали амалга оширмади. Назорат, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш кенг тарқалган”, – дея таъкидлайди кузатувчилар.
Уларга кўра, расмий шахслар журналистларга иқтисодий босим ўтказишга ёки уларни сотиб олишга ҳаракат қилади. Аҳолининг 60 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этувчи мамлакатда ижтимоий тармоқлар расмий ОАВда кам ёритиладиган коррупция муаммоси ҳақида ахборот алмашиладиган майдонга айланган, дея баён қилган “Чегара билмас мухбирлар”.
Ҳисоботда блогер Отабек Сатторий қамоқда қолаётганига ҳам эътибор қаратилган. У 2021 йил май ойида туҳмат ва товламачиликда айбланиб, 6,5 йилга ҳукм қилинган эди. Кейинроқ апелляция судининг қарори билан блогер товламачилик орқали қўлга киритганликда айбланган иккита квартира унга қайтариб берилди, лекин жазо ўзгаришсиз



















