Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг 4та туманида қор ёғди
6 май куни тонгда Қашқадарёнинг Китоб, Шаҳрисабз, Деҳқонобод ва Яккабоғ туманларида қор ёғиб ўтган.
6 май куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг қатор туманларида қор ёғгани видеолари тарқалди. Видеолардан Шаҳрисабз тумани Ғэлон ва тоғли Саричашма қишлоғи, Яккабоғ тумани тоғли Зармас қишлоғи, Деҳқонобод тумани Ойбек тоғликлари, Китоб тумани тоғли Аспидухтар ва Деновбулоқ қишлоқларида қор ёғганини кўриш мумкин.
Шаҳрисабз тумани тоғли Саричашма қишлоғи
Қашқадарё вилояти Китоб тумани тоғли Аспидухтар ва Деновбулоқ қишлоқлари
Яккабоғ тумани тоғли Зармас қишлоғи ҳамда Деҳқонобод тумани Ойбек тоғликлари
Маълумот учун, Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида совуқ ҳаво оқими кузатилиши прогноз қилинган эди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли "Кўл" кузатув стансиясида ҳаво ҳарорати +3 даражани ташкил этгани ҳақида ёзиб, станцияда ҳарорат нол даражага яқинлашгани ва Қашқадарё вилояти тоғли ҳудудларидан нам ҳаво оқими ўтаётгани учун денгиз сатҳидан 2 кмдан юқори тоғли ҳудудларда қор ҳодисаси кузатилган бўлишини маълум қилган.




Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026