Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги оилавий нодавлат боғчада бола калтакланди
Навоий вилоятида болакай боғча тарбиячиси томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар юзасидан ўрганиш ўтказди.
Аниқланишича, ҳолат 4 май куни Кармана тумани «Кумушкон» МФЙдаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, тарбияланувчига қилинган бундай қўпол хатти-ҳаракат шу боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси С.Ю. томонидан содир этилган.
«8 май куни мазкур ходимга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилиш масаласи иш берувчи томонидан кўриб чиқилади ҳамда Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ваколати доирасида кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун туман прокуратураси ва ички ишлар бўлимига белгиланган тартибда хат юборилиши таъминланади», дейилади хабарда.
Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим ташкилотларида содир этилаётган турли ҳолатларга бефарқ бўлмаган ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакилларига миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
14:46 / 10.07.2026
Карманада Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026
Навоийда икки ўсмир чўмилишга бориб вафот этди
17:15 / 30.06.2026