Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳуқуқлари фаоллари Мянмадаги хунтага босимни кучайтиришга чақирди
Мянма ҳарбий хунтаси ҳар қандай норозилик намойишларини бостириш учун босимни кучайтирмоқда. АСЕАН саммити муносабати билан инсон ҳуқуқлари фаоллари хунта билан музокараларни тўхтатиш ва мухолифат билан алоқа ўрнатишга чақирди.
Индонезиянинг Флорес оролида Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) саммити муносабати билан инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу ташкилотга аъзо бўлган Мянмада ҳарбий хунтага босимни кескин оширишга чақирди. “Мянмада икки йил олдинги давлат тўнтаришидан кейин тинчланиш йўқ, давом этаётган зўравонликлар асосан тинч аҳоли вакилларига таъсир кўрсатди ва хунта ҳар қандай норозилик намойишларини бостириш учун охирги пайтларда ўз таъсирини кучайтирди”, — деди Бирма Инсон ҳуқуқлари тармоғи (BHRN) 10 май, чоршанба куни.
"Мянмада қотилликлар, қийноқлар, жинсий зўравонликлар ва яна янги ҳаво ҳужумлари одатий ҳолга айланган. Бу режим дунё ҳамжамияти инсониятга қарши ҳар қандай жиноятга жуда заиф муносабат билдиргани учунгина омон қолмоқда", - дейди инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Кяв Вин.
Винга кўра, АСЕАН давлатлари ниҳоят хунта билан музокара олиб боришга уриниш бефойда эканини тушуниши ва бунинг ўрнига демократик мухолифатни қўллаб-қувватлаши керак.
Танқидчилар узоқ вақтдан бери АСЕАН давлатларини Мянма ҳарбий раҳбариятига нисбатан қаттиққўл эмасликда айблаб келади. 2021 йил апрел ойида АСЕАН давлатлари можароларни ҳал қилиш бўйича беш бандлик режани келишиб олдилар. Бошқа нарсалар қатори, у зўравонликни зудлик билан тўхтатиш ва можаронинг барча томонлари билан мулоқотни назарда тутади, бироқ Мянмадаги хунта ҳозирча бу режани амалга ошириш истагини кўрсатмаган.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
10:26 / 04.04.2026
Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари президент этиб сайланди
09:07 / 31.03.2026