Туркиядаги президентлик сайловларидан аввал ноаниқлик даражаси жуда юқори — Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг йигирма йиллик иқтидорига якун ясалиши ҳам мумкин. Унинг асосий рақиби — мухолифат етакчиси Камол Қиличдорўғли.
The Bell у ҳақида нималар маълумлиги ва у ютса Россия билан алоқалар нима бўлишини таҳлил қилди.
14 май сайловларига саноқли кунлар қолганида асосий номзодларнинг ғалабага бўлган имкониятлари деярли тенглашди. Politico’нинг сайловолди сўровномалари агрегатори Қиличдорўғлига биринчи турда 49 фоиз бермоқда, Эрдўғанга эса 46 фоиз. Агар улардан бири биринчи турда 50 фоизлик маррадан ўта олмаса, иккинчи тур 28 май куни ўтказилади ва бу ҳолатда сўровнома орасидаги фарқ 51 га 49 фоиз бўлиб турибди. Бироқ, ҳукуматпараст Hurriyet газетаси яқинда агар давомат 90 фоиздан ошса, Эрдўған биринчи турдаёқ ғалаба қозонишини башорат қилган эди.
Пайшанба куни Қиличдорўғлининг собиқ сафдоши, сўровномалар унга 2–3 фоиз атаётган Муҳаррам Инженинг шаҳвоний тасвирлари тарқатилиши ортидан сайловдан воз кечиши ноаниқлик даражаси янада ошишига сабаб бўлди. Унинг нисбатан ёш электорати икки етакчини ҳам ёмон кўради, шу сабабли улар ким томонга ўтишини тахмин қилиш қийин, деб ёзади Bloomberg. Бироқ фонд бозорлари сайловолди кампаниясининг янада қутблашиши иқтисодий сиёсатни ўнглашни ваъда қилган Қиличдорўғли имкониятлари ошаётганини сезган. Borsa Istanbul 100 индекси бу янгиликдан сўнг 6 фоизга ўсган, банк соҳаси индекси эса 9 фоизга. Учинчи номзод — миллиятчи Синан Ўған бундай ҳолатда шунчаки статистга айланади.
Камол Қиличдорўғли ким?
74 ёшли Қиличдорўғли Эрдўғандан 5 ёш катта, у мухолифатга 2010 йилда қўшилган — умуммиллий сайловларда иккинчи ўринни эгаллаган Жумҳурият халқ партияси (CHP)ни бошқара бошлаган.
Сиёсатчи сифатида Қиличдорўғли — ўта қатъий муҳитдаги шафқатсиз танлов маҳсули. Туркия сиёсатидаги чорак асрлик фаолиятида у катта хатоларга йўл қўймаган (масалан, 2016 йилги ҳарбий исёнда Эрдўғанни қўллаб-қувватлаган), бир вақтнинг ўзида тактик иттифоқлар тузиш ва коалицияларда ишлаш маҳоратини сайқаллаб борган. Сўнгги йилларда у рақибидан аввал бу борада жуда ортда бўлган харизмага ҳам эга бўлди — унинг биринчи таъсирли сурати 2017 йилги «Адолат марши»да

















