Жаҳон | 09:49 / 17.05.2023
5112
2 дақиқада ўқилади

Лондон ва Амстердам F-16 сотиб олиш бўйича коалиция тўғрисида келишиб олди

Буюк Британия ва Нидерландия Украинани жанговар самолётлар билан таъминлашда, жумладан, учувчиларни тайёрлашда ва Киев учун F-16 қирувчи самолётларини сотиб олишда ёрдам беради.

F-16 қирувчиси

Буюк Британия ва Нидерландия Украина учун F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш учун коалиция тузишга келишиб олди. Бу ҳақда 16 май, сешанба куни Рейкявикда бўлиб ўтган Европа кенгаши саммитида маълум қилинди.

Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг идораси тарқатган баёнотга кўра, коалиция Киевни Украинани жанговар самолётлар билан таъминлашда қўллаб-қувватлайди. Ёрдам, жумладан, учувчиларни тайёрлаш ва F-16 самолётларини харид қилишда бўлади.

Коалиция тузиш қарорини Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак олқишлади. “Бизга қирувчилар керак ва иттифоқчиларга бу йўналишда ишлаш қарори учун миннатдорчилик билдирамиз”, деди у. Ермакнинг сўзларига кўра, Белгия ҳам украиналик учувчиларни ўқитишга тайёрлигини тасдиқлаган.

Бир неча кун олдин Володимир Зеленский Италия, Германия, Франция ва Буюк Британияга ташриф буюрди. Украина президенти таъкидлаганидек, унинг Европа пойтахтларига ташрифи, хусусан, “қирувчилар коалицияси”ни яратиш нияти билан боғлиқ. 16 май куни кечки видеомурожаатида у Франция президенти Эммануэл Макрон бир кун аввал коалиция тузишни қўллаб-қувватлаганини эслатди.

Мавзуга оид