Ўзбекистондаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган ADM Jizzakh Chery International билан ҳамкорликда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлаганини эълон қилди.

Қарор ADM Jizzax раҳбариятининг Хитойнинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Chery компанияси раҳбарияти билан учрашувидан сўнг қабул қилинди.

Фото: ADM Jizzakh

Учрашув натижаларига кўра, Chery  ADM Jizzakh билан биргаликда автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш, шу жумладан кузовларни пайвандлаш ва бўяш, йиғиш, автомобилларни синовдан ўтказишни (CКD) ташкил этиш ниятини тасдиқлади.

Фото: ADM Jizzakh

Ўзбекистондаги ADM Jizzakh томонидан CКД услубида йиғилувчи моделлар томонларнинг Ўзбекистон автомобил бозорини таҳлил қилиши натижаларига кўра танланади, шунга қарамай, моделлар қатори қуйидаги платформалардан иборат бўлади деб тахмин қилинмоқда:

- Tiggo оиласи, шу жумладан гибрид моделлар (PHEV)

- Arizo оиласи, шу жумладан гибрид моделлар (PHEV)

- электромобиллар.

Фото: ADM Jizzakh

Моделлар қатори, Chery  компаниясининг режаларига мувофиқ доимий равишда янгиланиб боради.

Музокаралар давомида томонлар, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш имкониятларини яратувчи Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, ADM Jizzakh ва Chery  компанияси вакиллари Ўзбекистон бозори учун мавжуд бўлган Chery  автомобиллари моделлари қаторини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқдилар. Бу кам чиқиндилар чиқарувчи ва энергиядан самарали фойдаланувчи автомобилларга ортиб бораётган талабни қондириш имконини беради

Chery  билан бу борадаги ҳамкорлик, Ўзбекистонда экологик тоза технологияларни ривожлантиришда муҳим одим бўлади. Ушбу ҳамкорлик орқали ўзбекистонлик истеъмолчилар халқаро сифат ва экологик хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган кенг турдаги автомобиллардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.