Ҳиндистоннинг Манипур штатида тартибсизликларни бостириш вақтида 60 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Манипур штатидаги тартибсизликларни бостириш вақтида 60 киши ҳалок бўлди. Этник тўқнашувлар натижасида минглаб одамлар уйларини ташлаб кетган.
Ҳиндистоннинг Манипур штатини қамраб олган тартибсизликларни бостиришда камида 60 киши ҳалок бўлди. Reuters маълумотларига кўра, 35 мингга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Расмийларнинг маълум қилишича, тартибсизликларни бостириш учун штатга юборилган қўшинлар сўнгги икки кун ичида 30 дан ортиқ гумонланувчи - куки жангариларини йўқ қилган, деб ёзади Times of India. Шунингдек, бир гуруҳ одамлар армиянинг бир қанча қурол-яроғ омборларини талагани хабар қилинган. Расмийлар куки жангчиларини террорчилар деб атайди ва уларни турар жой биноларига ўт қўйишда айблайди. «Ал-Жазира» Манипур ҳукумати раҳбари Бирен Сингх баёнотига таяниб, 40 га яқин жангчи ўлдирилганини ёзмоқда.
Май ойи бошида Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Манипурда ҳукуматнинг штат аҳолиси ярмини ташкил этувчи мейтей халқига қабила мақоми бериш режасига қарши норозилик намойишлари бошланди. Бу мақом иқтисодий манфаатлар беради, қабилалар вакиллари учун таълим муассасаларидаги ўринлар, давлат лавозимларини эгаллаш учун квоталар тақдим этади. Кичик этник гуруҳлар вакиллари мейтей жамоасига бундай мақомнинг берилиши озчиликлар ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, деб ҳисобладилар.
Намойишлар этник тўқнашувларга айланиб кетди. Норозиликларни бостириш учун Ҳиндистон ҳукумати аҳолиси 3,2 миллион киши бўлган штатга бир неча минг қуролли аскар юборди.
Мавзуга оид
14:07 / 06.08.2024
Бангладешда икки кун ичида 231 киши ҳалок бўлди
11:06 / 05.08.2024
Британияда тартибсизликлар туфайли яна 150 киши ушланди
09:00 / 05.08.2024
Британияда тартибсизликлар пайтида 90 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
14:00 / 02.08.2024