Жамият | 11:30 / 29.05.2023
29594
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда боғчага амалиёт ўташ учун келган талаба ухламаган болаларнинг оёғига игна тиқиб олгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани айтилган видео-хабар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, педагогика коллежи талабаси Р.М. амалиётини ўташ учун  Янгиҳаёт тумани «Орият» МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 2023 йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга  қабул қилинган.

2023 йил 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламаганлиги сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олганлиги аниқланди. Маълум қилинишича, ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ота-оналар! Сизнинг фарзандингиз таълим-тарбия олаётган муассасада юқоридаги каби нохуш ва бошқа ноқонуний ҳолатлар қайд этилаётганига дуч келсангиз, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишонч телефони — 71-2370893 рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади”, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ матбуот хизмати маълумотида.

Мавзуга оид