Ўзбекистон | 12:50 / 03.06.2023
11415
2 дақиқада ўқилади

Асакабанк "Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади

Фото: Асакабанк

Асакабанкда янги премиум карта «Mastercard World black edition» жорий қилинди

Асакабанк ўз мижозлари учун "Mastercard билан Венецияга” акциясини эълон қилди.

Асакабанк навбатдаги акциясида Mastercard World black edition картаси эгаларига транзакцияларни амалга ошириб Халқаро Венеция кинофестивалида иштирок этиш ва қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имкониятини тақдим этади.

Акцияда иштирок этиш учун:

- Асакабанкдан Mastercard World Black Edition картасини расмийлаштириш;

- Ўзбекистон ва чет элдаги терминалларда ёки онлайн тарзда транзакцияларни амалга ошириш кифоя. Ҳар бир йиғилган $50 лик сумма бу битта имконият.

Бу билан фойдаланувчи автоматик тарзда акция иштирокчисига айланади. Акция ғолиблари:

1-ўрин - бош соврин Халқаро Венеция кинофестивалига 2 кишилик саёҳат йўлланмаси;

2-ўрин Galaxy S21;

3-ўрин LG SMART 50 UHD каби ютуқларга эга бўлишади.

Акция 2023 йилнинг 1 июнидан 15 июлгача давом этади. Ғолиблар рандом усулида аниқланади.

Акция ҳақида батафсилроқ маълумот Asakabank.uz сайтида

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид