Ўзбекистон | 10:41 / 09.06.2023
6932
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда

Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Агентлик хабарига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 361 735 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан:

— ўғил болалар – 187 549 нафар;
— қиз болалар – 174 186 нафар.

Бундан олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига доир статистик маълумотларни эълон қилганди.

Тошкент шаҳар Статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2023 йил 1 апрел ҳолатига пойтахтда доимий аҳоли сони 2 978 200 нафарни ташкил этган бўлиб, шулардан 1 460 800 нафари эркаклар, 1 517 400 нафари аёллар.

Туманлар кесимида аҳолиси энг кўп ҳудудлар учталигига Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари кирди. Яккасарой ва Бектемир эса аҳолиси энг кам туманлар сифатида қайд этилди.

Мавзуга оид