Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таэквондо. Улуғбек Рашидов — Рим Гран-приси чемпиони, Никита Рафаловичда кумуш
Италия пойтахтида старт олган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон учун муваффақиятли якунланди.
-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди.
Рашидов финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа 8 йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлишди. Сўнгги бор 2015 йили Димитрий Шокин уддалаганди.
Шунингдек, +80 кгда Никита Рафалович кумуш медал соҳибига айланди. У финалда британиялик Каден Куннингҳэмга ютқазиб қўйди.
Мавзуга оид
21:17 / 17.04.2026
Ўзбекистоннинг ёш таэквондочилари жаҳон чемпионатида тарихий натижани қайд этди
19:34 / 13.04.2026
Таэквондочи Ёсинбек Одилов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
17:54 / 30.10.2025
Нажмиддин Қосимҳожиев таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
23:47 / 11.07.2025