Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экопартия номзодининг ишончли вакили Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари сайловчилари билан учрашди
Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Камол Жуманиёзов Урганч шаҳрида сайловчилар билан учрашди.
Камол Жуманиёзов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништириб, сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар - “яшил” энергетика, “ақлли” қишлоқ хўжалиги тамойилларини кенг татбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, соҳага энергия ва ресурс тежовчи технологияларни кенг татбиқ этиш ва бу орқали асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ўртача 30-40 фоизгача оширишни таъминлаш ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
“Сайловолди дастурда Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилашга давлат бюджети, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағларини мақсадли йўналтириш кўзда тутилган. Шу жумладан Нукус, Бухоро, Урганч, Хива, Навоий, Мўйноқ каби аҳоли яшаш пунктлари атрофида “яшил белбоғлар” барпо этиш ишлари жадаллаштирилади”,- деди ишончли вакил.
Сайловолди кампаниясида барқарорликни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва севимли халқимизнинг табиий ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича уларнинг комплекс режалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Экологик партия матбуот хизмати
Мавзуга оид
14:07 / 14.10.2025
Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда
16:12 / 13.01.2025
Маҳалла раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга оширилиши мумкин
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
17:14 / 16.09.2024