Жамият | 08:36 / 22.06.2023
15576
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзи ишлаган хонадондан пуллар ва тақинчоқларни ўғирлаган энага қамоққа олинди

Унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Фото: Тергов департаменти

2023 йил 17 июнь куни 30 ёшли М.Ш. (аёл) Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У шу куни соат 09:00 ларда, номаълум шахс унинг яшаб келаётган Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган хонадонига эркин равишда кириб, жавон ичида бўлган ўзига тегишли 6102 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни ҳамда умумий нархи 3600 АҚШ доллари бўлган 1 дона билак узук ва 1 дона тилла узугини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни ушбу хонадонда энага бўлиб ишлаб келаётган 36 ёшли Р.З. (аёл) 16 июнь куни хонадонда ҳеч ким бўлмаганидан фойдаланиб, хонадон эгасининг ётоқхонасида жойлашган жавон ичида бўлган пулларини ва тилла тақинчоқларини ўғирлагани аниқланган. Тергов жараёнида ундан ашёвий далил тариқасида жабрланувчига тегишли бўлган тақинчоқлари, 2500 АҚШ доллари расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, аёл ўғирланган пул маблағларининг бир қисмини, яъни 22,7 млн пулларни миллий валютага айлантириб, ўзининг банк пластик картасига тушириб олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Р.З. айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди