Айни кунларда хонадонида қўй парваришлаётган Фарғона шаҳрининг Жўйдам маҳалласида яшовчи Азизбек Акбаров ҳамда тошлоқлик Аслбек Қурвоналиевларнинг қўли қўлига тегмаяпти. Улуғ байрам арафасида чорва боқилаётган хонадонларларда харидорнинг кети узилмайди. Бугунги кунда қўралардаги 25 кгдан то 80 кггача тош босадиган қўйлар килограмми 83 минг сўмдан 85 минг сўмгача бўлган нархда сотиляпти. Kun.uz мухбири айни шу хонадонларда бўлиб суратлар жамлади.









































