Жаҳон | 16:05 / 04.07.2023
12816
2 дақиқада ўқилади

Си Жинпинг ШҲТ саммитида 5 та ташаббусни илгари сурди

4 июл куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Ҳиндистон мезбонлигидаги навбатдаги саммити видеоалоқа режимида ўтказилди. Унда «инсоният мисли кўрилмаган чақирувлар олдида тургани»ни таъкидлаган ХХР раиси Си Жинпинг 5 та ташаббус билан чиқиш қилди.

Онлайн форматда ўтаётган ШҲТ саммити. Фото: kremlin.ru

Хитой раиси Стратегик координация ва шерикликни кучайтириш, рақобат қилиш ўрнига, ҳамкорлик қилиш лозимлигини таъкидлади.

1. Бунинг учун минтақа манфаатларига асосланган ташқи сиёсат ишлаб чиқилиши. Ташқаридан янги совуқ уруш оловини ёқишга уринишлар, минтақада блоклараро қарама-қаршилик келтириб чиқаришга ҳушёр бўлиш, ташқи аралашув ва рангли инқилоблар ташкиллаштиришга кескин қаршилик кўрсатиш керак.

2. Минтақада тинчликни таъминлаш. Хитой глобал хавфсизлик ғоясини илгари суришга, халқаро муаммоларни сиёсий томондан тартибга солишда ёрдам қўлини чўзишга тайёр. ШҲТнинг хавфсизлик соҳасидаги шериклик ролини кучайтириш муҳим.

3. Иқтисодиётни жонлаштириш суръатларини ошириш. Бир томонлама санкциялар, сунъий тўсиқлар қўйишга уриниш, алоқалар ва етказиб бериш занжирларини узишга қарши туриш. «Бир белбоғ — бир йўл» ташаббусини миллий стратегиялар билан боғлаш. Миллий валюталар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш улушини кўпайтириш.

4. Халқларнинг алмашинувини фаоллаштириш. Хитой глобал цивилизация ғояси тарафдори. Таълим, фан, соғлиқни сақлаш, спорт ва ОАВ соҳасида ҳамкорликни кучайтириш. Хитой ёзги лагерда ҳордиқ чиқариш бўйича 1000 та, хитой тилини ўргатиш бўйича 1000 та квота ажратади. 100 нафар ёш олимлар Хитой таклифига кўра, алмашинув дастури бўйича ХХР илмий-тадқиқот соҳасига жалб қилиниши мумкин.

5. Хитой халқаро ҳуқуққа асосланган БМТнинг марказлашган тизимини ҳимоя қилиш керак, деб ҳисоблайди. Куч орқали сиёсат юргизишга қарши туриш керак. Тинчликни ва тинчликка асосланган тартиб-интизомни таъминлаш керак.

  • Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан, 4 июл куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этиши хабар қилинган эди. 

Мавзуга оид