Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Содиқ Сафоев ЕХҲТ ДИИҲБ сайловни кузатиш миссияси раҳбари билан учрашди
Сенат раисининг биринчи ўринбосари ЕХҲТ ДИИҲБ сайловни кузатиш миссияси раҳбари билан ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Senat.uz
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловни кузатиш миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот чоғида қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш соҳасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, бўлажак Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак сайлов мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга доимий тус беришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мамлакатда сайлов қонунчилиги ва сайловларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширишда самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Томонлар сайлов қонунчилигини демократлаштиришнинг турли жиҳатлари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканини қайд этди.
Мавзуга оид
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025
Ўзбекистон ЕХҲТни ирқчилик ва ксенофобияга қарши курашишга чақирди
09:46 / 17.10.2025
ЕХҲТ раиси Гуржистонда митингда қатнашгани учун жаримага тортилди
13:01 / 25.07.2025