Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонликлар Ўзбекистонга дори воситаларини олиб ўтиш учун контрабанда каналини ташкил қилган
Қирғизистонда Ўзбекистонга юбориш учун тайёрлаб қўйилган қимматбаҳо дори воситалари аниқланди.
Қирғизистон фуқаролари рецепт бўйича сотиладиган дори воситаларини контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб чиқиш билан шуғулланган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб 24.kg хабар берди.
Қайд қилинишича, Қадамжой тумани, Марказ қишлоғида яшовчи қирғизистонлик Р.С.Г. махсус хизмат ходимларига 9 минг 600 пластинка «Зардекс» (Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган) дори воситасини ўз ихтиёри билан топширган. Унинг Ўзбекистон қора бозоридаги нархи 288 минг доллар (қарийб 3,3 млрд сўм) экани айтилмоқда.
«Контрабанда канали ташкилотчиси Г.И.Н. яшаш жойида ўтказилган тинтув вақтида «Тропикамид» препарати (кўз томчилари) олиб қўйилди. Зарар миқдори қарийб 5,9 млн қирғиз сўмини (778 млн сўм) ташкил этди. Қўлга киритилган гиёҳванд моддалар рухсатномасиз Қирғизистонга олиб кирилган. Уларни Ўзбекистонга жўнатишмоқчи эди. Фуқаро Г.И.Н. вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026