Тахминан мингдан ортиқ касал ва ўлаётган денгиз шерларидан ташқари, 110 та делфин нобуд бўлган. Фото: Норманд ороллари денгиз ва ёввойи табиат институти (CIMWI)

Июнь ойининг бошидан бери денгиз шерлари ва делфинлар жасади жанубий Калифорниянинг барча соҳилларига тарқаган. Улар Баттерфлай ҳамда Мирамар каби кичик соҳилларидан жанубга ёйилиб, Лос Анжелесдаги Санта Моника соҳилига ва ҳатто ундан ҳам олисроқдаги Оренж округи Лагуна соҳилигача етган. Мисли кўрилмаган эпидемия олимларни хавотирга солиб қўйди, чунки соҳилларда ҳалок бўлаётган ҳайвонлар сони рекорд даражада ўсган.

“Шлюзлар очилди, аҳвол кундан кун оғирлашяпти. Соатига ўттизтадан олтмиштагача, кунига эса 300 дан ортиқ хабар келиб тушмоқда”, — денгиз сутемизувчи ҳайвонларини қутқариш фаолияти билан шуғулланувчи Санта Барбарадаги Норманд ороллари денгиз ва ёввойи табиат институти (CIMWI)  асосчилардан бири Рут Довер.

Бунга псевдо-ницшиа номли сув ўти сабабчи бўлган. Ундан ажралиб чиқувчи аминокислота нейротоксиндай таъсир қилиши мумкин. Ўтган йили шунга ўхшаш ҳолат ўнлаб денгиз шерлари ва бошқа денгиз жониворларини нобуд қилганди. Аммо кўпчилик бу сафаргиси ундан ҳам баттар деб ҳисобламоқда. CIMWI’нинг яна бир асосчиси ва ветеринария бўйича директори Сэм Довер шундай дейди: “Бу ўттиз беш йиллик фаолиятимиздаги энг катта инқироз бўлди”.

Калифорниядаги зарарли сув ўтлари хавфини хариталаш (C-Harm) тизими Санта Барбарани ушбу эпидемия ўчоғи деб тан олган. Тизим сув ўтларини ўрганади. Шунингдек, ўзидан домоик кислота ажратиб чиқарувчиларни ҳам. Бу эпицентр болалаш мавсуми вақтида вужудга келди: 70 мингдан ортиқ урғочи денгиз шерлари июнь ойида болалаш учун Санта Барбарадаги Норманд оролларига бориши мумкин.

Ҳар бир зарарли сув ўтининг гуллаши (HAB) ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, шу ноодатий гуллаш қирғоқдан анча узоқроқда юз бераётган кўринади. Бу шуни англатадики, Калифорния соҳиллари бўйлаб тахминан мингдан ортиқ касал ва ўлаётган денгиз шерларидан ташқари, яна 110 та делфин нобуд бўлган. Бу рақамлар денгизда ёки Норманд оролларида ўлиши мумкин бўлган жониворларни ўз ичига олмайди.