МСК маълумотларига кўра, сайловда 15 та халқаро ташкилот, 47 та хорижий давлатдан ташриф буюрган жами саккиз юз нафарга яқин халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда. Сиёсий тадбирни жами 1 400 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб бормоқда.

Kun.uz сайловда қатнашаётган ҳокимлар ва ҳудудий раҳбарлар суратларини жамлади.

Тошкент шаҳри

Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳридаги 434-сайлов участкасига келиб овоз берди.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев президентлик сайловида турмуш ўртоғи ва набираси билан бирга иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаев оила аъзолари билан Нукусдаги 7-сайлов участкасида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов Нукус шаҳридаги 83-сайлов участкасида овоз берган.

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона шаҳридаги 88-сайлов участкасида овоз берди.

Андижон вилояти

Шуҳратбек Абдураҳмонов сайловда овоз бермоқда

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 260-сайлов участкасида овоз берган.