11:17 / 10.07.2023
54913

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига қайта сайланди

Сайловда давомат 79,8 фоизни ташкил этган. Ўзбекистоннинг амалдаги давлат раҳбари 2030 йилга қадар президентликда қолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда 9 июл куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловининг дастлабки натижаларини маълум қилди.

Унга кўра, президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79,8 фоизи қатнашган.

Шавкат Мирзиёевга 13 млн 625 мингдан ортиқ сайловчи (87,05 фоиз) овоз берган. МСК раиси расман Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Дастлабки натижалар:

  • ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,05 фоиз;
  • ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,2 фоиз;
  • «Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз;
  • Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз.

  • Шавкат Мирзиёев 2016 йил сентябрида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафотидан кейин вақтинча давлат раҳбарига айланган, 2016 йил 4 декабрида ўтказилган президентлик сайловида 87,73 фоиз овоз билан ғалаба қозонган, 2021 йил 24 октябридаги сайловда эса 80,12 фоиз овоз билан 2026 йилгача қайта сайланганди.
  • 2023 йил апрел ойида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ўтказилган референдумдан кейин Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланганди, янгиланган Конституцияга кўра, президент ваколатлари беш йилдан етти йилга узайтирилганди.
  • Бундан ташқари, ўзгаришларга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг президентлик муддати ноллаштирилганди. Шунга кўра, у 2030 йилги президентлик сайловларида ҳам ўз номзодини илгари суриши мумкин бўлади. 
Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top