Абдураҳмон Абдувалиев «Ўзавтойўл» раҳбарлигидан кетди
У 22 йилдан буён Ўзбекистон йўл хўжалигига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Ўзбекистон Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев ишдан олинди. Бу ҳақда президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Президент матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, унинг ишдан олиниши «инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани» оқибатида рўй берди.
«Бундан тўрт йил аввал «Тошкент-Самарқанд», «Тошкент-Андижон» пуллик йўллари ва Тахтақорача довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича ҳалигача амалий ишлар бошланмаган», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Абдураҳмон Абдулҳаевич Абдувалиев 1956 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1978 йилда Тошкент автомобил транспорти ва йўллари институтини тамомлаган.
Абдураҳмон Абдувалиев узоқ йиллардан буён узлуксиз равишда Ўзбекистоннинг бош йўлсози бўлиб келаётганди.
У соҳадаги фаолиятини 1978 йилда қурилиш ва автомобил йўлларидан фойдаланиш министрлиги 2-сонли Йўл қурилиш бошқармасида устачиликдан бошлаган ва бошқарма бошлиғи даражасигача кўтарилган.
1991-1994 йилларда Ўзбекистон автомобил транспорти министрлиги «Ўзнефтетранс» республика бошқармаси бошлиғи, 1994-2001 йилларда «Ўзавтотранс» давлат акционерлик коорпорацияси «Ўзавтотранстаъминот» ишлаб чиқариш концерни бошқаруви раиси, 2001 йилда «Ўзтранссаноат» Республика автотранспорт саноат корхоналари уюшмаси бошқаруви раиси бўлган.
2001 йилдан Ўзбекистон йўл соҳасига раҳбарлик қилиб келган - 2001-2013 йилларда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи, 2013-2017 йилларда «Ўзавтойўл» ДАК бошқаруви раиси, 2017-2019 йилларда Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси, 2019 йилдан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024