Яқинда Хитой Фаластин муаммосини ҳал қилишда ўз таклифларини илгари сурганидан кўпчиликнинг хабари бор. Kun.uz шу муносабат билан Араб-Исроил можаросини ҳал этиш учун турли даврларда халқаро ҳамжамиятга тақдим этилган бир нечта лойиҳаларни эслаб ўтади.

1967 йилдаги олти кунлик урушда Исроил бир қанча янги ҳудудларни Сурия, Миср ва Иорданиядан тортиб олди. 1973 йилда содир бўлган Араб-Исроил урушидан кейин Исроилга қарши бўлган Миср, Сурия ва Иордания каби давлатлар Тел-Авив билан мавжуд масалаларини ўзлари ҳал қилиш йўлига ўтишди. Шу даврдан бошлаб Араб-Исроил можароси амалда Исроил-Фаластин муаммоси шаклига ўтди.

Айниқса, Шарқий Қуддус назорати Исроилга ўтгач, Исроилга нисбатан мусулмон давлатларининг аксариятида салбий кайфият уйғонди. 50 йилдан ортиқ вақт давомида Араб ва мусулмон дунёси Исроилнинг 1967 йилги чегараларига қайтиши кераклигини айтиб келмоқда.

Бу даврда масала ечими сифатида бир қатор таклифлар халқаро кун тартибига қўйилди.

1. Қирол Ҳусайннинг федерация режаси

Иордания қироли Ҳусайн томонидан 1972 йил 15 мартда Иордания Ассамблеясидаги нутқи чоғида таклиф қилинган бўлиб, агар Исроил Шарқий Қуддус устидан назоратни Иорданияга топширса, Бирлашган Араб Қироллиги номи остидаги Иордания-Фаластин федерациясини ташкил этишни мақсад қилган эди.

Унга кўра, Шарқий Қуддус Фаластин федерал округининг пойтахтига айланади. Ҳусайннинг таклифи режа эълон қилинганидан сўнг кўп манфаатдор томонлар томонидан рад этилди.

1972 йил 15 мартда Иордания қироли Ҳусайн икки федерал округ: Иордания Ҳошимийлар қироллиги ва пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин федерал округи федерацияси сифатида Бирлашган Араб Қироллигини Иордания назоратидаги Ғарбий соҳилда ташкил этишни таклиф қилди. Таклифга кўра, федерациянинг икки ҳудуди Аммандаги марказий ҳукумат томонидан бошқарилади.

Охир-оқибат, қирол Ҳусайннинг таклифи Исроил ва Фаластин озодлиги ташкилоти томонидан рад этилди ва бошқа араб давлатлари бу режага қарши чиқди.

2. Фаҳд режаси

Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишни таклиф қилган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаҳд ибн Абдулазиз шарафига номланган. 1981 йил 7 августда Араб Лигасига тақдим этилган Фаҳд режаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 242 ва 338 резолюциялари қоидаларига асосланиб, 8 банддан иборат эди: